Erta nikoh buzilishi haqida xabar berish rag‘batlantiriladi
❗️Энди эрта никоҳ ҳақида хабар берган шахс ҳам рағбатлантирилиши мумкин.
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчилик ёки никоҳ тузиш тартиби бузилган ҳолатлар аниқланса, ундирилган жарима суммасининг 15 фоизи бу ҳақда хабар берган шахсга берилади.
Бу нима дегани?
Агар шахс никоҳ ёшига оид талаблар ёки никоҳ тузиш тартиби бузилгани ҳақида тегишли органларга хабар берса ва ҳуқуқбузарлик тасдиқланса, у рағбатлантирилиши мумкин.
Мазкур тартибнинг асосий мақсади - эрта никоҳлар ва никоҳ қонунчилиги бузилишининг олдини олиш.
📌 Қисқача айтганда, эндиликда бундай ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш нафақат фуқаролик позицияси, балки қонун билан рағбатлантириладиган ҳаракат ҳам ҳисобланади.
👉 https://t.me/dominion_legist
Huquqiy eslatma
Ushbu material umumiy ma’lumot uchun berilgan bo‘lib, individual yuridik maslahat o‘rnini bosmaydi.