Xodim mablag‘larni o‘zlashtirishi xavfini qanday kamaytirish mumkin?
⚖️ Ходим томонидан маблағларни ўзлаштириш хавфи: иш берувчилар энг кўп қиладиган хато
Амалиётда ходим компания маблағини ўзлаштириб кетгач, ундан тилхат олиш билан чекланиш ҳолатлари тез-тез учрайди.
Бироқ тилхат зарарнинг олдини олувчи ҳуқуқий механизм эмас. У фақат мавжуд ҳолатни қайд этади.
Иш берувчининг ҳуқуқий ҳимояси, аввало, қуйидаги ҳужжатлар ва ички тартиблар орқали таъминланади:
▪️ моддий бойликлар билан ишловчи ходимлар билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиш;
▪️ пул маблағларини қабул қилиш ва улардан фойдаланиш ваколатларини аниқ белгилаш;
▪️ ҳисоб-китобларни имкон қадар расмий тўлов каналлари орқали амалга ошириш;
▪️ мунтазам инвентаризация ва ички назорат механизмларини жорий этиш.
Камомад ёки маблағларнинг ноқонуний сарфланганлиги аниқланганда эса ҳолатни қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Тажриба шуни кўрсатадики, иш берувчиларнинг аксарияти зарарни ундиришда ҳуқуқий муаммоларга камомаднинг ўзи сабабли эмас, балки зарур ҳужжатлар ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги сабабли дуч келади.
Шунинг учун маблағларни муҳофаза қилишнинг энг самарали усули — муаммо юзага келгандан кейин эмас, балки ундан олдин тўғри ҳуқуқий тизимни шакллантиришдир.
👉 https://t.me/dominion_legist
Huquqiy eslatma
Ushbu material umumiy ma’lumot uchun berilgan bo‘lib, individual yuridik maslahat o‘rnini bosmaydi.